Самарқандда коронавирус беморлари учун шифохона қурилмоқда
Самарқанд шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмнинг бўш турган 18 гектар ер майдонида 100 ўринли замонавий шифохона мажмуаси қурилиши бошланди.
ЎзА хабарига кўра, турли хасталиклар, жумладан юқумли касалликларга чалинган беморларни даволашга мўлжалланган шифо маскани бугунги кун талаблари асосида бунёд этилиши, даволаш ва реанимация бўлимлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Шунингдек, бу ерда тиббиёт ходимлари учун турар жойлар қурилади.
Бош пудратчиси «Бунёдкор обод Пастдарғом» давлат унитар корхонаси бўлган мажмуани бир ой давомида қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Шунингдек, мазкур ҳудудга туташ ҳарбий шаҳарчадаги 9 гектар майдонда 1000 ўринли карантин комплекси қурилиши бошланди.
Айни пайтда бу ерга «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти томонидан контейнерлар келтирилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса мажмуа учун зарур тиббий ускуналар, диагностика ва даволаш жиҳозлари етказиб бермоқда.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, вилоят ҳокими Э.Турдимов республика қурилиш вазирлиги масъуллари билан бирга мазкур объект лойиҳаси ва қурилиш жараёнлари билан танишган. Қурилишни сифатли, белгиланган меъёрларга тўла амал қилган ҳолда амалга ошириш юзасидан топшириқ ва тавсиялар берилган.
Мазкур тиббий муассасалар келгусида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказилиши белгиланган.
Мавзуга оид
07:15 / 02.10.2024
Самарқанд архитектура-қурилиш университетида ёнғин содир бўлди
07:10 / 02.10.2024
Тел-Авив - Самарқанд - Тошкент авиақатнови мажбурий кечиктирилди
12:40 / 01.10.2024
Самарқанддаги хорижлик ўқитувчилар: мактаблар учун янги тажриба
19:23 / 25.09.2024