Япония валиаҳд шаҳзодаси шифокорлар учун ҳимоя костюмлари тикди
Япония валиаҳд шаҳзодаси Фумихито ва унинг оиласи аъзолари коронавирус пандемиясига қарши курашаётган тиббий ходимларга ҳимоя кийимлари тикди.
Шаҳзода шу тариқа тиббий ходимларга ўз ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Asahi нашри хабар берди.
Ҳимоя кийимларини тикишда император саройи бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этган.
Шаҳзода Япония шифохоналарида ҳимоя кийимлари тақчиллиги маълум бўлгандан кейин уларни тикишга бел боғлаган.
Кийимларга коронавирусга қарши курашаётган барча тиббий ходимларга миннатдорлик сўзлари билдирилган ёзувлар бириктирилган бўлган.
54 ёшли Фумихито 2019 йил апрелда ўз хоҳишига кўра тахтдан кетган император Акихитонинг кенжа ўғли ва ҳозирда ҳукмронлик қилаётган император Нарухитонинг укаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024
Япония Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемада ёнғин чиқди
20:03 / 08.11.2024