Жаҳон | 13:22 / 31.05.2020
7884
1 дақиқада ўқилади

Трамп “Катта еттилик” саммитини кузга қолдирди

АҚШ президенти Дональд Трамп “Катта еттилик” саммитини коронавирус пандемияси сабабли июнь охиридан сентябрга кўчирди ва унга Россия, Жанубий Корея, Австралия ва Ҳиндистонни таклиф қилмоқчи.

Фото: Handout/Getty Images

“Мен “еттилик” дунёда юз бераётган ҳодисаларни тегишли равишда тақдим қилаётганини кўрмаяпман”, деб айтган Трамп журналистларга. 

Оқ уйнинг стратегик коммуникациялар бўйича директори Алисса Фарахнинг айтишича, “еттилик” учрашуви “анъанавий иттифоқчиларни тўплаб, Хитой билан нима қилишни муҳокама қилиш” учун имконият ҳисобланади.

Аввалроқ АҚШ 10 июнга режалаштирилган G7 саммитини июнь охирига кўчириши маълум қилинганди. Ўтган ҳафта Трамп учрашув Оқ уйда бўлиб ўтиши мумкинлигини айтганди. Бунгача у учрашувнинг Кэмп-Дэвиддаги қароргоҳида ўтиши имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилган.  

Айни вақтда G7 таркибига АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Канада, Германия ва Япония киради. 

Мавзуга оид