Ўзбекистон | 14:42 / 01.06.2020
22515
2 дақиқада ўқилади

ЎзМТРК собиқ раиси Қирғизистонга элчи этиб тайинланди

Хуршид Мирзоҳидов Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

Хуршид Мирзоҳидов

Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимини эгаллаган Хуршид Мирзоҳидов Бишкек шаҳрига етиб келган.

Хуршид Мирзоҳидов 1971 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини тамомлаган. Мутахассислиги радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение муҳандиси.

У 2002-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Алоқа ва ахборот технологиялари комплекси раҳбари котибиятининг мудири сифатида ишлаган. 2003-2004 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари лавозимини эгаллаган. 2004 йилнинг сентябридан декабрига қадар “Ўзбектелеком” АК бош директори ўринбосари, 2004 йилдан 2006 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, 2006 йилдан 2009 йилгача “Ўзпроммашимпекс” давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси сифатида фаолият кўрсатган. 2009-2010 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Х.Мирзоҳидов 2017 йил бошида ЎзМТРК раиси этиб тайинланганди. Мирзоҳидов бу лавозимда ярим йил, 2017 йил августига қадар фаолият юритди. 2017 йил октябрь ойида Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг автомобиль йўллари бўйларидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари - «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси директори этиб тайинланди.

Мавзуга оид