Трамп намойишларни бостиришда губернаторлардан қаттиққўлроқ бўлишни талаб қилди - ОАВ
АҚШ президенти Дональд Трамп штатлар губернаторлари билан ёпиқ форматда ўтган конференц-алоқа давомида улардан мамлакатни қамраб олган тартибсизликларга қарши қатъий чоралар кўришни талаб қилди. Бу ҳақда ушбу суҳбат аудиоёзувига таяниб New York Times нашри хабар берди.
“Сиз устун бўлишингиз керак. Агар устун бўлмасангиз, беҳуда вақт йўқотмоқдасиз, улар сизни қамраб олади, сиз эса бир тўда аҳмоқлардек кўринасиз”, деб айтган Трамп.
У, шунингдек, губернаторлардан тартибсизликлар вақтида қўлга тушганларга узоқ муддатли қамоқ жазоси беришларини талаб қилган.
АҚШ президенти губернаторларни қора танли эркак Жорж Флойд ўлимидан кейин мамлакатни қамраб олган норозилик намойишларига суст жавоб бераётганликлари учун танқид қилиб келмоқда. У губернаторлардан миллий гвардияни жалб қилишни ва тартибсизликларни куч билан бостиришни талаб қилган. Трампнинг бу борадаги имкониятлари чекланган бўлиб, намойишларга жавоб бериш бўйича асосий қарорларни губернаторлар қабул қилади.
Мавзуга оид
16:42
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024