Ўзбекистон | 14:41 / 04.06.2020
7573
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистонда 4 нафар бемор тузалиб, ушбу ҳудуд коронавирусдан холи ҳудудга айланишга яқин тургани ҳақида хабар берди.

Қоралпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 43 ёшда, ёши кичиги 25 ёшда. Ҳудудлар кесимидаги оладиган бўлсак, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан, Украина Республикасидан 2 нафар. 

Эндиликда Қорақалпоғистонда соғайганлар сони 133 нафарга етиб, ҳозирда даволанаётганлар 3 нафарни ташкил этмоқда. Фидойи шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ушбу ҳудуд коронавирусдан холи бўлишга жуда яқин турибди.

Айни пайтда мамлакатда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 3018 нафарни ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид