Пахта кластери раҳбари Тошлоққа ҳоким бўлди
Депутат Абдуқаҳҳор Жўрабоев Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманига ҳоким этиб тайинланди.
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 102-моддасига ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига асосан, Жўрабоев Абдуқаҳҳор Абдувоҳидович Тошлоқ тумани ҳокими этиб тайинлансин», дейилади Фарғона вилояти ҳокими қарорида.
Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Жўрабоев Фарғона вилоятидаги пахта тўқимачилик кластери тизимидаги «Expo Kolor Print tex» МЧЖ бош директори, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси ҳисобланади.
- Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотларига кўра, масъулияти чекланган жамият кўринишидаги Expo Kollor Prin Teks компанияси 2007 йил 18 июнда ташкил этилган. Регистрда кўрсатилган фаолият тури — пахта толаларини тайёрлаш ва йигириш; устав фонди 4,3 миллиард сўм. Компания раҳбари сифатида Абдуқаҳҳор Жўрабоев кўрсатилган.
Бундан аввалроқ, 2018 йил мартидан буён Тошлоққа раҳбарлик қилиб келган Шуҳратжон Абдусаломов президент иштирокидаги йиғилиш вақтида ишдан олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:09 / 28.08.2023
“Танасида 3 та игна қолди” – игналар билан яшаётган болакай Азизбек 6 ёшга тўлди
12:18 / 01.11.2020
Танқиддан сўнг: Тошлоқдаги касб-ҳунар мактаби ёнида янги мактаб қуриладиган бўлди
18:03 / 28.10.2020
Тошлоқдаги қишлоқ «иккига ажралди» - Туман ҳокимининг ўзбошимча қарори оқибати қандай ҳал этилади?
15:23 / 06.06.2020