Ўзбекистон | 23:05 / 14.06.2020
20029
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 5100га яқинлашмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 29 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 14 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5080 (+) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 2 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган) аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун жами 114та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 69 киши тузалди ва шу вақтгача тузалганлар сони 3943 нафарга етди.

Ҳозирда шифохоналарда 1118 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид