КХДР Жанубий Корея билан мулоқот олиб борилувчи алоқа боғламасини портлатиб юборди
Ўтган ҳафтада Корея меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлими мудирининг ўринбосари, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Пхеньян яқин вақт ичида Жанубий Кореяга нисбатан "навбатдаги қадам"ни қабул қилишини айтганди.
Шимолий Корея ҳарбийлари Жанубий Корея билан музокаралар ўтказишда фойдаланиб келинган алоқа боғламасини портлатиб юборишди. Yonhap агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда КХДР давлат радиоси маълум қилган.
Аввалроқ алоқа боғламаси биноси йўқ қилингани ҳақида Bloomberg агентлиги хабар берганди. Жанубий Корея бирлашиш вазири Ким Ён Чулнинг сўзларига кўра, Кэсон шаҳридаги ушбу иншоотнинг портлатилиши кутилган воқеа бўлган.
Алоқа боғламаси 2018 йилда қурилган, аммо кейинги ҳафталарда деярли ишламаётганди.
Ўтган ҳафтада Корея меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлими мудирининг ўринбосари, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Пхеньян яқин вақт ичида Жанубий Кореяга нисбатан "навбатдаги қадам"ни қабул қилишини айтганди.
Кейинроқ Rodong Sinmun газетаси КХДР ҳукумати Жанубий Кореяни ташвиқот варақалари тарқатганлиги учун мамлакат қуролли кучлари "қасос акти" тайёрлаётгани ҳақида огоҳлантирди.
КХДР 9 июндан буён Жанубий Корея билан барча алоқа каналларини узиб қўйган. Бунга Жанубий Кореянинг Шимолга ташвиқот варақалари жўнатганлиги сабаб бўлганлиги айтилди.
Мавзуга оид
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024
Жанубий Корея космосни тадқиқ этиш учун планетоход яратиш лойиҳасини ишга тушиди
20:11 / 10.11.2024