Қирғизистон президенти бош вазир истеъфосини қабул қилди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бош вазир Муҳаммадкалий Абилгазиев истеъфосини қабул қилди. 15 июнда Абилгазиев радиочастоталарнинг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ можаро сабабли истеъфога чиқишга қарор қилганди.
Депутатларнинг фикрича, 2 та радиочастота Қирғизистон мобил операторларидан бирига “деярли сув текин”га ноқонуний сотилган. Бунинг оқибатида давлатга кўп миллиард сомлик зарар етказилган. Парламентнинг 20 май кунидаги йиғилишида депутат Жанар Акаев ушбу ишга бош вазир алоқадор бўлиши мумкинлигини, чунки радиочастоталар унинг рухсатисиз сотилган бўлиши мумкинмаслигини айтган.
Абилгазиев ўзига қўйилаётган айбловларни асоссиз деб атаган ва тергов “қонунбузарликнинг ҳақиқий айбдорларини топишига” умид билдирган.
“Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бош вазир Абилгазиев Муҳаммадкалий Дуйшекеевичнинг истеъфоси қабул қилинган фармонни имзолади”, деб маълум қилинган президент матбуот хизматида.
Таъкидланишича, эндиликда Қирғизистон ҳукумати ҳам истеъфога кетган ҳисобланади. Фармонга кўра, бош вазир, бош вазир ўринбосарлари лавозимини эгаллаган шахслар, ҳукумат аъзолари ҳукуматнинг янги таркиби шакллантирилгунча мажбуриятларини бажаришда давом этади.
Мавзуга оид
18:49 / 20.09.2024
Қирғизистонда коррупционерлар ва уларнинг қариндошларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланади
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
20:33 / 14.09.2024
Водийдаги тантана, Бойсундаги мавҳумлик ва АЭС бўйича якуний битим — ҳафта дайжести
19:03 / 14.09.2024