«Ориент Финанс» банки 10 ёшда!
Биринчи ўн йиллик – жуда муҳим сана. Ўтган йиллар давомида улкан ишлар амалга оширилди, бебаҳо тажриба орттирилди, юқори малакали ходимлардан иборат база яратилди.
2010 йилдан буён биз, ўз тажрибамиз ва куч-қувватимизни одамлар ҳамда компанияларнинг узоқ йиллар давомида ҳурматига ҳамда садоқатига сазовор этувчи сифатли хизмат кўрсатишга сарф қилмоқдамиз. Биз ўз мижозларимизнинг меҳнати ва ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга интиламиз, уларни юксалишига ҳамда вақтларини тежашга ёрдам берамиз.
Банкимиз раҳбарияти номидан барча ходимларга уларнинг фидойи меҳнатлари, ўз ишларига бўлган садоқати ҳамда меҳри учун ташаккур деймиз.
Шунингдек, 10 йил давомида биз билан бирга бўлганлари учун барча мижозларимиз ва ҳамкорларимизга ташаккур изҳор этамиз. Чунки айнан сиз туфайли биз, тобора ривожланиб, камол топмоқдамиз.
Бизни танлаётганингиз учун раҳмат.
Янги ғалабалар сари олға!
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
20:00 / 04.06.2022
Ориент Финанс Банки ва Халқаро Ислом Савдо-Молия Корпорацияси раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
12:00 / 10.06.2021
МаsterCard ва «Ориент Финанc» банк ҳамкорлигидаги миллионлар акцияси давом этмоқда!
12:00 / 12.04.2021
Standart & Poors «Ориент Финанс» банк рейтингини «Барқарор» «В+» даражасигача оширди
12:00 / 02.03.2021