Жаҳон | 20:11 / 20.06.2020
7343
2 дақиқада ўқилади
Реклама

S&P: Туронбанк 2020 йилги халқаро кредит рейтингда ҳам “Барқарор”ликни сақлаб қолди!

Халқаро нуфузли рейтинг компанияси - “S&P Global Ratings” агентлиги Туронбанк кредит рейтингини «В/B» даражасида тасдиқлаб, унинг истиқболини «Барқарор» дея эътироф этди. Ушбу даража банкнинг асосий кўрсаткичлари ўсиш суръатларининг самарадор эканлиги, кредитлаш салоҳиятининг юқорилиги, мижозлар, ҳамкорлар ва сармоядорлари олдида ишончлилигини ифодалайди.

“S&P Global Ratings” агентлиги ушбу рейтингни аниқлашда Туронбанкнинг йиллик молиявий фаолияти, капиталлашув даражаси, ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалардаги иштироки, кутилмаган пандемия шароитидаги фаоллиги каби қатор муҳим жиҳатларни ўрганиб, таҳлил қилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Туронбанк ўзининг кредит рейтинг кўрсаткичларини йилдан – йилга яхшилаб бормоқда. Хусусан, 2012 йилда“S&P Global Ratings” банкка «В-/С» даражасини берган бўлса, 2017 йилга келиб ушбу кўрсаткич «В-/B» даражасида белгиланган, 2018 йилда эса рейтинг баҳоси «В/B» даражасига кўтарилди ва мана икки йилдирки “Барқарор” кўринишда сақланиб қолинмоқда.

Етакчи рейтинг компанияси томонидан тақдим этилган ушбу халқаро даражадаги рейтинг Туронбанк фаолияти самарадорлигини ҳамда ўз вазифаларини тўлақонли бажараётганлигини билдиради. Бу эса унинг халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётганидан далолатдир.

Маълумот учун:

Сайт: turonbank.uz

Telegram: t.me/turonbankuz

Facebook: fb.com/turonbank

Instagram: instagram.com/turonbank

Call-center: (+998 95) 144-60-00

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид