Lenovo'дан тижорий ноутбуклар – юқори унумдорлик, афсонавий ишончлилик
Офис ишчилари кўпроқ компьютерларни эмас, балки ноутбукларни танлашмоқда. Ноутбук узоқ вақтдан бери компьютернинг ўрнини босадиган мукаммал иш воситаси бўлиб келган, ҳаракатчанлиги ва ихчамлиги туфайли янада қулайроқ бўлган. Сиз ўзингизга мос вариантни турли мезонлар бўйича – оғирлиги ва экраннинг ўлчамидан тортиб, ускунанинг ишлашига ва батарея сиғимига қараб танлашингиз мумкин.
ThinkBook cерияси – муваффақият учун ишлаб чиқарилган
ThinkBook 14 ва 15-серияли ноутбуклари ажойиб кўринишга эга, юқори ишлашни таъминлайдиган ва техник имкониятлар ҳамда нарх жиҳатидан корпоратив мижозлар учун жуда яхши ечим ҳисобланади.
Windows 10 Pro ишлайдиган ва Intel® Core™ 10-авлод процессорлари билан жиҳозланган (максимал конфигурация) Lenovo ThinkBook 14 ва 15-cерияли ноутбуклар юқори интуитив хусусиятлари вақтингизни тежайди. Ноутбуклар тезкор PCIe SSD ва DDR4 оператив хотираси билан жиҳозланган, шунингдек Intel® Optane™ Memory H10 технологиясини қўллаб-қувватлайдиган қурилмалар билан таъминланган. ThinkBook сўнгги 802.11ax симсиз уланиш стандарти билан жиҳозланган.
ThinkBook'да битта-қадам аутентификация ва бармоқ изи сканери мавжуд. Ушбу имкониятлар Windows Hello туфайли мавжуд. TPM 2.0 платформа модули маълумотларни шифрлайди ва аппарат аутентификациясини ҳамда қўшимча хавфсизликни таъминлайди. Бундан ташқари, ThinkBook'да қўшимча махфийликни бошқариш учун ThinkShutter™ жисмоний блоклаш веб-камераси мавжуд.
ThinkBook иккита HARMAN динамики эса Dolby Audio™ технологиясини қўллаб-қувватлайди. Ушбу ноутбуклар сифати ва ишончлилиги бўйича кўплаб синовлардан ўтган. Лаптопнинг цинк қотишмасидан қилинган ошиқ-мошиқ (петли)лари 25,000 марта очиш-ёпиш циклларига мўлжалланган. Бундан ташқари, улар индий ва қалай кимёвий элементлари билан қопланган, бу эса коррозияга чидамлилигини оширади ва Wi-Fi сигналларини қабул қилишни яхшилайди. ThinkBook устига синов пайтида 60 см сув қуйилган, шунингдек, ҳаддан ташқари ҳарорат ва тебранишларга қаршилик кўрсатиш учун синовдан ўтказилди. ThinkBook барча синовлардан ўтган ва ҳатто оғир шароитларда ҳам ишлашга тайёрлигини исботлаган.
ThinkBook ноутбуклари махсус техник ёрдам гуруҳига эга бўлмаган кичик ва ўрта бизнес учун идеал танловдир. Lenovo Vantage дастури туфайли сиз компьютер созламаларини шахсийлаштиришингиз, драйверларни автоматик равишда янгилашингиз, қурилманинг ўзини синаб кўришингиз ва масофадан техник ёрдам сўрашингиз мумкин.
ThinkPad X1 Carbon – қулай ва кучли
Lenovo ThinkPad корпоратив сегментдаги машҳур ноутбуклардан бирига айланган, шунингдек ушбу серия ноутбукларидан шахсий эҳтиёжлар учун доимий тарзда фойдаланадиган мухлисларга эга бўлди. ThinkPad брендининг фалсафасига мувофиқ ишлаб чиқарилган моделлар янги авлод ишчиларининг эҳтиёжларини қондиради ва замонавий иш жойларига мос келади. Фойдаланувчилар иш кунларини янада самаралироқ қилишга интилишади ва шунинг учун улар самарали, ишончли ва ишлатиш учун қулай қурилмаларни излайдилар.
Шу йил қишда Лас-Вегасда ўтказилган CES 2020 кўргазмасида Lenovo ўзининг илғор Х1 ноутбукларига янгиланишларни тақдим этди. ThinkPad X1 Carbon 8-авлод моделига Intel vPro 10-авлод чипсетга эга янги Intel Core 10-авлод процессорлари ўрнатилган. Intel vPro платформаси ташкилотларга ноутбукларни самарали ва хавфсиз бошқариш воситаларини тақдим этади.
Максимал конфигурацияда Windows 10 Pro'га асосланган қурилма 10-авлод 6 ядроли IntelCore процессори билан жиҳозланган, 4К (3840×2160 пиксел) ўлчамдаги дисплей, Wi-Fi 6 (Gig+) ва Thunderbolt 3 каби сўнгги алоқа стандартларига эга. Сиз қаерда бўлишингиздан қатъий назар: йўлда, офисда ёки учрашувда, ноутбук сизга янада самаралироқ бўлишингизни таъминлайди.
Батарея қувватини оптималлаштириш учун Project Athena билан жиҳозланган. Умумий оғирлиги 1 кг, қалинлиги эас 14,9 мм.
14 дюймли дисплейларнинг турли хил сериялари мавжуд, хусусан ёрқинлиги 500 нит, ранг «чуқурлиги» 10 бит, 4К (3840×2160 пиксел) ўлчамли ва Dolby Vision тизимига эга. Энди экранларнинг Full HD (1920×1080 пиксел) ва 400 нит ёрқинликка эга турлари ҳам мавжуд.
Windows 10 Pro'нинг хавфсиз версияси
Windows 10 Pro ҳеч қандай қўшимча харажатларсиз кенг қамровли ички ҳимояни таъминлайди. Сиз ўзингизнинг конфиденциал маълумотларингизни –юзни таниш ва тизимга кириш учун биометрик маълумотларингизни Windows Hello функцияси орқали бошқаришингиз мумкин.
Иккита юқори частотали динамик ва иккита паст частотали динамикка эга Dolby Atmos акустик тизими бетакрор овоз жаранглашини таъминлайди. Таъсир радиуси катта бўлган тўртта микрофон эса конференциялар ва қўнғироқлар пайтида алоқа сифатини яхшилайди.
Ноутбук автоном тарзда 18,5 соатгача ишлайди ва Rapid Charge технологиясини қўллаб-қувватлайди, бу эса сизга батареяни атиги бир соат ичида 80% зарядлаш имконини беради. Янги стандартдаги Wi-Fi 6 Gig+ ва LTE-A симсиз алоқа модули катта тезликда уланишни таъминлайди ва доимо алоқада бўлишингизга ёрдам беради.
Lenovo ҳақида
Lenovo – Fortune Global 500 ривожланаётган компанияларга киради ва қурилмалар ҳамда интеллектуал инфраструктураларни ишлаб чиқиш орқали инсонларнинг кундалик ҳаётидаги қулайликларни янада оширувчи «Интеллектуал трансформация» соҳасидаги жаҳоннинг технологик етакчиси ҳисобланади. Lenovo дунёдаги кенг қамровли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компаниялардан биридир, шу жумладан планшетларни, ThinkPad , Yoga ва Lenovo Legion компьютерларини, шунингдек иш станциялари, виртуал ва кенгайтирилган реаллик ечимлари, уй ва офис қурилмаларини ишлаб чиқаради.
Инстаграмдаги янгиликларни кузатиб боринг.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
22:07 / 26.02.2024
Lenovo шаффоф MicroLED дисплейли ноутбукни намойиш этди
17:00 / 02.06.2023
Тошкентда Lenovo Store бренд дўконининг очилиши бўлиб ўтди
23:36 / 27.02.2023
Lenovo катталашадиган экранли ноутбукни намойиш этди
22:28 / 14.05.2019