Жамият | 18:03 / 25.06.2020
36880
2 дақиқада ўқилади

Бакалавриат ва магистратура квоталарининг таълим йўналишлари бўйича тақсимоти маълум бўлди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020/21 ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг ОТМлар, таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимотини эълон қилди.

Унга кўра, бу йил давлат буюртмаси асосида бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига 103 575 нафар талаба қабул қилинади.

Шундан 23 495 нафар талаба грант асосида, 80 080 талаба тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Сиртқи таълим шакли учун жами 31 350та, кечки таълим шаклига 5 025та квота ажратилган.

Бакалавриатга қабул квоталарининг ОТМлар, таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти билан қуйидаги файлларни юклаб олиш орқали танишишингиз мумкин:

Қайд этиш жоиз, ушбу ўринлар фақат давлат буюртмаси асосидаги квоталар бўлиб, ОТМлар ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда супер-контракт асосида қўшимча ўринлар ажратиши мумкин.

Бу йил магистратурага республика бўйича жами 10 425 нафар талаба қабул қилинади. Шундан 5 475 нафари грант, 4 950 нафари тўлов-контракт асосида таҳсил олади.

Мавзуга оид