Ўзбекистон | 10:03 / 01.07.2020
39919
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 8600дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 124 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 1 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8627 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 85 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 24 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчиси), 5 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Хоразм вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.

30 июнь куни жами 281та янги ҳолат қайд этилди ва бу янги рекорд ҳисобланади. 

Тошкент, Хоразм, Навоий, Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда жами 186 киши соғайди ва жами тузалганлар сони 5682 нафарга етди. Шунингдек, 2 бемор вафот этиб, жами ўлим ҳолатлари сони 26тани ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2919 нафар бемор даволанмоқда, улардан 21 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Мавзуга оид