Жаҳон | 19:45 / 02.07.2020
8371
2 дақиқада ўқилади

Лондон суди Гуайдони Венесуэла президенти деб тан олди

Англия банкида Венесуэланинг 31 тонна қуйма олтини сақланади. Мамлакат ҳукумати бу олтинларнинг бир қисмини қайтаришга кўп бор уринган, аммо банкдан рад жавобини олган. 

Фото: AP Photo/Paul White

Лондон суди Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдони ушбу мамлакатнинг президенти деб тан олди ҳамда Венесуэланинг амалдаги президенти Николас Мадуронинг Англия банкидаги Венесуэла олтинларига нисбатан ҳуқуқини йўққа чиқарди.

Лондон юқори суди Венесуэла марказий банкининг Британия пойтахтидаги банкда сақланаётган 1 млрд долларлик қуйма олтинларни қайтариб олиш учун берган даъвосини кўриш доирасида ана шундай қарор қабул қилди.

"Ҳазрати олиялари ҳукумати Гуайдони сўзсиз Венесуэла президенти деб тан олади", - деди судья Найжел Тир. 

У шунингдек, Лондон "бундан буён Мадурони Венесуэла президенти деб тан олмаслиги"ни қўшиб қўйди. 

Қайд этилишича, Венесуэла ҳукумати томонидан бу ишда қатнашаётган адвокатлар ушбу қарор устидан юқори инстанцияга шикоят қилишини билдирган.

Англия банкида Венесуэланинг 31 тонна қуйма олтини сақланади. Мамлакат ҳукумати бу олтинларнинг бир қисмини қайтаришга кўп бор уринган, аммо банкдан рад жавобини олган. 

Мавзуга оид