Ўзбекистон | 10:03 / 07.07.2020
32412
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 10,5 мингга яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 97 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 7 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10459 нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 59 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.

6 июль куни жами 342та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди (бу янги рекорд кўрсаткич). 

Шунингдек, Тошкент, Жиззах, Қорақалпоғистон, Наманган ва Сурхондарёда жами 106 нафар бемор касалликдан фориғ бўлди ва шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 6690 нафарга етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3697 нафар бемор даволанмоқда, улардан 25 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид