Ўзбекистон | 17:05 / 09.07.2020
27637
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 11,5 мингга яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 188 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 9 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 447 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 104 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 56 нафари Тошкент шаҳрида (барчаси аҳоли орасида), 4 нафари Самарқанд вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 14 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча жами 355та янги ҳолат аниқланди, 4 бемор вафот этди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар бемор тузалди, шу вақтгача Ўзбекистонда касалликдан тузалиб чиққанлар сони 7 082 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 4316 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 31 нафари оғир, 12 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид