Иқтисодиёт | 13:37 / 12.07.2020
16771
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда пандемия оқибатларини юмшатиш харажатлари 6,1 млрд долларга баҳоланди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати аҳоли, иқтисодиёт жабҳалари ва тадбиркорлик субъектларини коронавирус пандемияси даврида қўллаб-қувватлаш чоралари қийматини баҳолади.

Коронавирус пандемияси даврида 2020 йил 9 июль ҳолатига кўра, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир кўрилган чораларнинг умумий қиймати 62 593 млрд сўм (6,13 млрд АҚШ долларидан ошади) дея баҳоланмоқда.

Шундан:

  • Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши кураш жамғармаси харажатлари — 5 293 млрд сўм;
  • Cолиқ ва божхона имтиёзлари – 1 636 млрд сўм;
  • Cолиқлар кечиктирилиши ва жарималарнинг вақтинча тўхтатилиши – 2 510 млрд сўм;
  • Банк соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари – 48 215 млрд сўм;
  • Қурилиш ва тараққиёт жамғармаси – 3 306 млрд сўм;
  • Иқтисодиётнинг реал секторларини қўллаб-қувватлаш чоралари – 1 632 млрд сўм.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун 1,7 трлн сўм йўналтирилган. Маблағлар қандай мақсадларга сарфланди?

  • 157,6 млрд сўм — тиббий ускуналар ва буюмлар харид қилишга;
  • 385,9 млрд сўм — тест тизими, дори воситалари ва шахсий ҳимоя воситалари харид қилишга; 
  • 257,6 млрд сўм — тиббиёт ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш ва маошига 6 фоиз устама тўлашга;
  • 599,1 млрд сўм — карантин зоналари ва махсус шифохоналар қурилишига;
  • 299,8 млрд сўм — карантинда сақланаётган шахсларни парваришлашга.

Бюджет маблағлари ҳисобидан 72 млрд сўмдан зиёдга тиббий буюм ва ускуналар сотиб олинди. Улар:

  • 500та сунъий нафас олдириш аппаратлари — 5,75 млн доллар (57,5 млрд сўм);
  • 60та ультратовушли текширув аппаратлари - 648 минг доллар (6,5 млрд сўм);
  • 10та полимераз занжир реакцияси аппарати - 210 минг доллар (2,1 млрд сўм);
  • 60та дефибрилляторлар – 280 минг доллар (2,8 млрд сўм); 
  • 90та кардиомониторлар – 180 минг доллар (1,8 млрд сўм);
  • 500та пульсоксиметрлар – 125 минг доллар (1,2 млрд сўм).

Мавзуга оид