Жаҳон | 00:40 / 14.07.2020
8989
1 дақиқада ўқилади

Масжидга айлантирилган Аё Софияга биринчи имом тайинланди 

Истанбулда яқин кунларгача музей бўлган Аё София масжидига боснияк (Босния ва Герцеговинада яшовчи элат, мусулмон боснияликлар) Фарруҳ Муштуар имом этиб тайинланди. У 24 июлда масжидда ўқиладиган илк намоз – жума намозида имомлик қилади.

Фото: EPA-EFE/TOLGA BOZOGLU

Бу ҳақда Босния ва Герцеговина оммавий ахборот воситалари маълум қилди. 

Klix.ba порталининг аниқлаштиришича, Муштуар 1971 йилда Туркияда мусулмон боснияликлар оиласида туғилган, босния тилида эркин гаплашади ва мунтазам равишда аждодлари юртига ташриф буюриб туради. 

10 июлда Туркиянинг олий маъмурий суди Аё София ибодатхонасини музей мақомидан маҳрум этиб, уни масжидга айлантириш ҳақидаги қарорни қабул қилганди.

Мавзуга оид