Жамият | 14:41 / 20.07.2020
6430
2 дақиқада ўқилади

Мўйноқда дезинфекция ишлари узлуксиз олиб борилмоқда

Президент Халқ қабулхонаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари аҳолига карантин қоидалари ҳақида, уларга амал қилиш бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Коронавирус эпидемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳудудида фаолият юритаётган Президент Халқ қабулхонаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ва мудофаа бўлимлари ҳамда тиббиёт бирлашмаларидан мутахассис ва ходимлардан иборат гуруҳлар тузилиб, жойларда кучайтирилган назорат ўрнатилди. Узлуксиз равишда белгиланган чора-тадбирлар амалга ошириб келиняпти.

Хусусан, куни кеча 50 дан зиёд шахсий таркиб ҳамда қатор махсус техника жалб этилган ҳолда туман бўйлаб кенг қамровли дезинфекция ишлари ўтказилди. Мўйноқ туманининг одамлар гавжум бўлган жойлар – “Дехқон бозори”, 6 та кўп қаватли уйлар, 5 та кўча, 50 дан ортиқ давлат ва нодавлат идоралари объектлари махсус «MAN» ва «ISUZU» пуркагичли автомашиналар ёрдамида дезинфекция қилинди.

Шу билан бир қаторда, Президент Халқ қабулхонаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари аҳолига карантин қоидалари ҳақида, уларга амал қилиш бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб борди.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Мавзуга оид