Ўзбекистон | 21:54 / 21.07.2020
5387
1 дақиқада ўқилади

Нима учун болаларни боғчага жойлаштириш учун аризалар қабул қилинмаётганига изоҳ берилди

Маълум бўлишича, боғчага қабул қилиш бўйича Ягона портал орқали электрон ариза юбори бўлмаяпти, шунингдек, давлат хизматлари марказларида мазкур хизмат кўрсатилмаяпти.

«Ижтимоий тармоқларда болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза юбориш хизмати ишламаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Бугунги кунда тизим такомиллаштирилаётганлиги боис, ушбу хизматдан фойдаланишнинг имкони мавжуд эмас (шу жумладан Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам).

Хизмат қайта ишга туширилганда, Давлат хизматлари агентлиги томонидан бу ҳақида расмий саҳифалар орқали қўшимча маълумот тақдим этилади», дейди Давлат хизматлари агентлиги директорининг матбуот котиби Севара Зокирова.

Қайд этилишича, Ягона порталдаги носозликлар юзасидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази ҳамда Ягона интегратор UZINFOCOMнинг Telegram’даги боти орқали мурожаат қилиш мумкин.

Мавзуга оид