516 миллион сўмлик «вирус блокатор»ларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Бугунги кунда республикада давом этаётган карантин ўз навбатида фуқароларимиздан уюшқоқлик ва ўрнатилган тартиб қоидаларга қатъий риоя этган ҳолда касалликка қарши курашишни талаб этади. Аммо синовли кунларда, айрим кимсалар томонидан сифати кафолатланмаган тиббиёт воситаларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга ва уларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланишга бўлган уринишларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод туманида тиббиёт воситаларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Ҳ.И. бошқарувидаги “Спарк” русумли автотранспорт воситасида йўловчи сифатида келган фуқаро У.И. шартли харидорга умумий қиймати 516,1 миллион сўмлик 3 970 дона хорижда ишлаб чиқарилган сифати кафолатланмаган “вирус блокаторлари”ни ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
13:37 / 30.09.2021
30 ёшдан ошганлар ҳам божхона тизимига ишга кириши мумкин бўлади
16:38 / 17.09.2021
Божхоначилар томонидан Қўқон божхона постига йўналтирилган юк Тошкентда алмаштирилиб Ургутга йўллангани фош этилди
07:57 / 15.09.2021
Mercedes-Benz’ни божхона постидан бўлаклаб олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро аниқланди
11:32 / 13.09.2021