Жаҳон | 19:15 / 31.07.2020
17111
2 дақиқада ўқилади

Беларусь-Россия чегарасида нотинч вазият юзага келганлиги хабар қилинди

Россия ФХХнинг Смоленск области бўйича чегара бошқармаси мамлакатга кириб-чиқиш чоғида беларусларга оид маълумотлар қайд этилаётганини тасдиқлаган.

Россиянинг Красная Горка ўтказиш пунктида беларусликлар паспорт маълумотлари ва бошқа шахсий маълумотларсиз ўтказилмаяпти. Бу ҳақда беларуслик журналист Степан Путилонинг NEXTA Telegram-каналида хабар қилинди.

«Россия-Беларусь чегарасидаги вазият нотинчлигича қолмоқда», — дея қайд этган журналистлар.

М1 (Е30) трассасида енгил ва юк автомобилларидан иборат тирбандлик юзага келди, деб хабар бермоқда Tut.by.

Россия ФХХнинг Смоленск области бўйича чегара бошқармаси мамлакатга кириб-чиқиш чоғида беларусларга оид маълумотлар қайд этилаётганини тасдиқлаган.

29 июль куни Беларусдаги БЕЛТА давлат агентлиги Минск ташқарисидаги санаторияда «Вагнер» ХҲК жангчилари экани гумонланган 32 нафар россиялик қўлга олингани ҳақида хабар берди. Кейинроқ бу маълумот Беларусь республика давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ) томонидан тасдиқланди. Мамлакат жанубида ҳам яна бир россиялик қўлга олинди.

Беларусь Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Андрей Равков қўлга олинган россияликлар кўрсатма беришни бошлагани, уларга нисбатан теракт содир этиш айблови бўйича жиноий иш очилгани, махсус хизматлар эса республика ҳудудида бўлиши мумкин бўлган 200 нафарга яқин жангарини қидираётганини маълум қилган.

Мавзуга оид