Украина бош прокуратураси Минскда қўлга олинганларнинг тўққиз нафарига айблов эълон қилди
Қайд этилишича, Украина бош прокурори офиси Минскдан уларни вақтинча ҳибсда сақлашни сўраган.
Украина бош прокурори офиси Минскда қўлга олинган шахсларнинг тўққиз нафарига террорчилик ташкилотида иштирок этиш моддаси бўйича айблов эълон қилди.
"Бош прокурор офиси "Вагнер ХҲК"даги тўққиз нафар украиналикка нисбатан террорчилик ташкилотида иштирок этишда гумон қилиб айблов эълон қилди", - деб хабар берди "Обшчественное" нашри ўзининг Telegram-каналида.
Қайд этилишича, бош прокурор офиси Минскдан уларни вақтинча ҳибсда сақлашни сўраган.
29 июль куни Беларусдаги БЕЛТА давлат агентлиги Минск ташқарисидаги санаторияда «Вагнер» ХҲК жангчилари экани гумонланган 32 нафар россиялик қўлга олингани ҳақида хабар берди. Кейинроқ бу маълумот Беларусь республика давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ) томонидан тасдиқланди. Мамлакат жанубида ҳам яна бир россиялик қўлга олинди.
Мавзуга оид
20:07 / 22.09.2024
Зеленский Россия билан музокаралар бўйича позициясини нега ўзгартирганини тушунтирди
18:42 / 22.09.2024
Россия Украина бўйича тинчлик саммитида қатнашмайди
18:17 / 22.09.2024
Фронтдаги вазият: Курск областида томонлар навбатма навбат қарши ҳужумга ўтмоқда
15:24 / 22.09.2024