Жамият | 12:30 / 31.07.2020
12695
1 дақиқада ўқилади
Урганчда коронавирусли беморлар учун махсус даволаш марказлари ташкил этилмоқда
Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрида коронавирус юқтириб олган беморларни даволаш учун махсус марказлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, Олимпия захиралари коллежининг 4та катта биносидаги спорт заллари даволаш масканига айлантириляпти. Умумий ҳисобда 708 нафар беморга ўрин тайёрланиб, уларнинг саломатлигини тиклаш учун зарур бўлган тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, 30 июль ҳолатига Хоразм вилоятида коронавирус юқтириб олганлар сони 374ни, вафот этганлар сони 1ни, соғайиб кетганлар сони 312ни ташкил қилади.
Мавзуга оид
13:42
Урганчда Ўзбекистон – Полша бизнес-форуми ўтказилди
13:30 / 17.09.2024
Урганчда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди
15:50 / 23.06.2024
Урганч халқаро аэропорти 20 июлдан вақтинча ёпилади
21:42 / 23.05.2024