Жамият | 07:57 / 04.08.2020
6643
2 дақиқада ўқилади

Навоийда юз берган ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жорий йилнинг 25 июль куни соат 19:30ларда Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-65 автомобиль йўлининг 3-километрида Қизилтепа тумани Арабхона МФЙда яшовчи шахс ўз бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинада ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Қизилтепа тумани Консурун маҳалласида яшовчи пиёдани уриб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, натижада фуқаро оғир тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этади.
        
Дастлабки текширувлар натижасида фуқаронинг бошқарув ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 
        
“Автомашина бошқаришда етарлича тажрибага эга бўлмаслик кимнингдир бу дунёни эрта тарк этишига сабаб бўлиши мумкинлиги, шу сабабли ҳар бир инсон рул бошқарувига ўтирар экан, бошқа ҳаракат иштирокчиларининг саломатлигига жавобгарлик ҳиссини кўнгилдан ўтказишини сўраган бўлардик. Зеро, автоҳалокатларнинг бош сабаби йўл қоидаларига амал қилмаслик ёки уларни билмаслик эканини унутманг!” - дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид