Жаҳон | 15:22 / 06.08.2020
12924
1 дақиқада ўқилади

Светлана Тихановскаянинг сайлов штаби бошлиғи қўлга олингани хабар қилинди

Мария Мороз Литва элчихонасидан чиқаётганида ўзларини ИИВ ходимлари деб таништирган одамлар томонидан олиб кетилган.

Фото: DPA

Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановскаянинг сайлов штаби бошлиғи Мария Мороз қўлга олинди, деб хабар берди Тихановскаянинг матбуот котиби Анна Красулина.

 "Светлана Тихановскаянинг сайлов штаби бошлиғи Мария Мороз қўлга олинди", - дейилади Красулинанинг ОАВга берган хабарида.

Қайд этилишича, штаб бошлиғи пайшанба куни визага ҳужжат топшириш учун келган Литва элчихонасидан чиқаётганида ўзларини ИИВ ходимлари деб таништирган одамлар томонидан олиб кетилган. 

 "Унинг телефони ўчирилган, қаерда эканлиги номаълум", - деб таъкидлаган Красулина.

 Бир оз аввал РБК Мария Морознинг қўйиб юборилгани ҳақида хабар берди.

 Пайшанба куни мухолифат акцияси ўтказилиши режалаштирилганди.

Беларусда президентлик сайловлари 9 августда бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссияси беш киши - Андрей Дмитриев, Анна Канопацкая, Александр Лукашенко, Светлана Тихановская, Сергей Череченлар номзодини рўйхатга олган.

Мавзуга оид