«Чорвоқ» сув омборида чўмилиш ва моторли қайиқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин
Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ» сув омборининг санитария хавфсизлигига оид ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қарор билан сув омборида сузиш воситаларидан фойдаланиш ва аҳолининг чўмилиши тақиқланиши мумкин.
Изоҳланишича, Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашда стратегик аҳамиятга эга сув омборида сувнинг санитария-гигиеник ҳолати маиший ва кимёвий чиқиндилар ташланиши сабабли ёмонлашиб бормоқда.
Шунингдек, «Чорвоқ» сув омбори жойлашган ҳудуд рельефининг мураккаблиги, сувнинг чуқурлиги 220 метрдан ошиши, сувда сузувчи транспорт воситаларидан фойдаланиш ва аксарият ҳолатларда аҳоли томонидан чўмилиш қоидаларига риоя этилмаслиги чўкиш билан боғлиқ нохуш ҳолатларга олиб келган.
Хусусан, 2та скутернинг тўқнашиши оқибатида 2017 йилда 2 нафар ва 2015 йилдан 2020 йилнинг июль ойига қадар 8 нафар фуқаро чўкиш оқибатида вафот этган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, омбор суви ифлосланишининг олдини олиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:
- «Чорвоқ» сув омборида моторли қайиқлар, катерлар, яхталар, гидроцикл ва бошқа сузувчи воситалардан фойдаланишни тақиқлаш;
- пляжлар ташкил этишни ва сув омбори қирғоғида аҳолининг чўмилишини тақиқлаш;
- махсус вазифаларни бажариш ваколатига эга вазирлик ва идораларга ўз моторли қайиқларидан фойдаланишларига рухсат бериш;
- Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан юқоридаги талабларга риоя этилиши бўйича профилактик тадбирларни кучайтириш таклиф этилмоқда.
ФВВ томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳаси 23 августга қадар муҳокамада бўлиши белгиланган.
Мавзуга оид
15:54 / 07.11.2024
Чорвоқдаги икки киши ҳалок бўлган бахтсиз ҳодисада катамаранга урилган гидроциклни бошқарган йигит қамалди
18:10 / 04.11.2024
Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди
20:24 / 24.09.2024
Бектемирдан Чорвоққа борувчи йўлнинг бир қисми пулли бўлиши мумкин
18:27 / 09.09.2024