Ўзбекистон | 23:15 / 13.08.2020
5077
1 дақиқада ўқилади

Ҳарбий ОТМга ҳужжат топширган, аммо рўйхатдан ўтмаган номзодларга қўшимча имконият берилди

Олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиясининг дастлабки танлаш босқичида ижобий баҳоланган, Давлат тест маркази базасига киритилган, аммо кириш тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтмаган талабгорларга 2020/21 ўқув йили қабулида тест синовларида иштирок этиш учун уч кун ичида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Далат тест марказидан маълум қилишларича, Давлат қабул комиссиясининг 2-сон баёнига мувофиқ, талабгорлар олий ҳарбий таълим муассасаси ва мос бакалавриат таълим йўналишларига 16 августга қадар (16 август куни ҳам) онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ушбу жараёнда тизимида олий ҳарбий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар раҳбарлари дастлабки танлаш босқичида ижобий баҳоланган, аммо кириш тест синовларида иштирок этиш бўйича рўйхатдан ўтмаган талабгорларга мос бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ва онлайн рўйхатдан ўтиш учун оператив тарзда хабар етказилишини таъминлайди.

Бунда аввалги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган талабгорлар кириш тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган тўловни (БҲМнинг бир баравари – 111 500 сўм) амалга ошириши керак бўлади.

Мавзуга оид