Лукашенко Путин билан Беларусь хавфсизлигини таъминлаш бўйича келишиб олганини маълум қилди
Аввалроқ Лукашенко Путин билан Беларусдаги вазиятни муҳокама қилмоқчи эканлигини айтганди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия биринчи сўровдаёқ Беларусга хавфсизликни таъминлашда ёрдам бериши бўйича келишиб олганини айтди.
"Ҳарбий мавзуда гап кетганида, Иттифоқ давлати ва КХШТ доирасида Россия билан шартномамиз бор. Шунинг учун бугун Россия президенти билан вазият ҳақида узоқ ва батафсил суҳбатлашдик", - деди Лукашенко.
"Ва у билан биринчи сўровимиздаёқ Беларусь хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳар томонлама ёрдам кўрсатилишига келишиб олдик", - деб қўшимча қилди у.
Аввалроқ Лукашенко Путин билан Беларусдаги вазиятни муҳокама қилмоқчи эканлигини айтганди.
9 август куни республикада бўлиб ўтган президент сайловларидан кейин аҳоли оммавий норозилик намойишларига чиқа бошлади. Дастлабки кунларда намойишчилар кучишлатар тузилмаларнинг қаттиқ қаршилигига дуч келди. Намойишчиларга қарши енгил гранаталар, резина ўқлар, сув тўплари ишлатилди ва ўқотар қуроллардан фойдаланилди. Бир неча кун ичида 7000дан ортиқ одам қўлга олинди. Изоляторлар ва милиция бўлимларида бўлганларнинг сўзига кўра, кучишлатар ходимлар қўлга олинганларни калтаклашган. Беларусь ИИВ бу айбловларни рад этмоқда. 13 августдан бошлаб республика аҳолиси тинчлик акцияларига «бирдамлик ҳалқаси» шаклида чиқа бошлади.