Business class | 11:00 / 15.08.2020
84033
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Lyuks Print» босмахонаси сотувга қўйилмоқда. Тайёр бизнес излаётганлар учун яхши имконият

Дунёда бизнеснинг турли кўринишлари мавжуд. Ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ ва бошқалар. Бу мақоламиз бугун ёш тадбиркорларга, ўз бизнесини бошламоқчи бўлганлар ҳамда уни кенгайтирмоқчи бўлганлар учун қизиқарли ва фойдали. Нега дейсизми?

Чунки пойтахтимизнинг Миробод туманида тайёр бизнес лойиҳаси сотувга қўйилмоқда. Хўш, бу қандай тадбиркорлик тури эканига қизиқяпсизми?

Тошкент шаҳри Миробод тумани Талимаржон кўчаси 1-A уйда жойлашган турли хилдаги матбаа маҳсулотлари, шунингдек, озиқ-овқат ва дори-дармонларга коробка ва этикетка ҳамда китоб, журналлар босиб чиқарадиган цех ва ундаги асбоб-ускуналар сотувга қўйилди.

Соҳа ичида бир неча йиллардан бери фаолият юритаётган ҳамюртларимизнинг сўзларига кўра, ушбу тадбиркорлик йўналиши орқали 1 ойда 50 млндан 100 млнгача даромад олиш мумкин экан.

«Lyuks Print» босмахонасида қуйидаги ускуналар мавжуд:

1. Босиш ускунаси – барча турдаги қоғозларга босиши мумкин. Максимал ўлчами 780*520 мм. Соатига 15000 отт. 4 рангда нашр қила олади;

2. Босиш ускунаси – максимал ўлчами 420*300 мм. Соатига 2000 отт. 1 рангда нашр қила олади;

3. Барча турдаги қоғозларни кесиш ускунаси – максимал ўлчами 120 ммгача. Бир пичоқли кесиш ускунаси;

4. Китобларни клейлаш ускунаси – тагидан кесиб иккита ёнига ва тагига клей бериб муқовасини ёпиштириб беради;

5. Китоб муқовалари – коробкалар ва этикеткалар махсус белгиланган жойларига А1 форматда лак тушириб беради;

6. Китоб ва газеталарни симда тикиш ускунаси – бир кунда 8000-10000 та китоб тикиш қувватига эга;

7. Китоб блокларини ипда тикиш ускунаси – сменада 1000-2000 та блок тикиш кувватига эга;

8. Барча турдаги коробка, бирка ва этикеткаларни штанц форма орқали кесиш ускунаси – высекальний пресс. Соатига 1000-1500 зарба;

9. Китоб муқоваси ва плакатлар устига пленка ёпиштириб берувчи ламинация ускунаси – соатига 2500-3000 муқовага ёпиштира олади;

10. Энига 84 см.гача бўлган қоғоз рулонларини кесиш қувватига эга, сменада 4 та рулонгача кеса олади.

Ушбу ускуналарга эга тайёр бизнес сотувга қўйилмоқда. Бизнесини кенгайтирмоқчи бўлган, маблағ йиғиб қандай бизнес бошлашни билмай юрган, шунингдек, ушбу соҳага қизиқувчи барча ватандошларимиз мурожаат қилишлари мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Талимаржон кўчаси 1-»а» уй

Мурожаат учун телефон: +99897 105 05 44

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид