Масжидларда жамоат намозлари учун тайёргарлик ишлари қандай кечмоқда?
2020 йил 17 августдан республика бўйлаб 2070та масжиднинг барчасида бомдоддан бошлаб барча фарз намозларини жамоат билан адо этишга рухсат берилмоқда. Албатта, ҳозирча, жума намозларини адо этишлик истисно қилинган.
Бугунги кунда республиканинг барча масжидларида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, масжидларга кираверишда дезинфекцияловчи гиламлар, тунеллар ўрнатиляпти, антисептик воситалар ва тана ҳароратини ўлчагичлар билан таъминланмоқда.
Намозхонлар турадиганлар жойлар махсус белгиланиб, уларнинг оралиғи 1,5 метрлик ижтимоий масофага мос келиши юзасидан чоралар кўриляпти.
Kun.uz мухбири Тошкент шаҳридаги “Новза”, “Ҳазрати Имом”, “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжидларида бўлиб, тайёргарлик ишлари билан танишди.
Шу ўринда масжидларда жамоат билан фарз намозларини адо этишлик учун тартибларни яна бир бор эътиборингизга ҳавола этамиз.
- масжидларнинг кириш жойларида дезинфекцион “тўшак”лар ўрнатилади, ташриф буюрган намозхонлар у орқали ўтади, бирламчи дезинфекциялаш воситаларида қўлларига ишлов беришади, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан ҳароратлари ўлчанади;
- ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши керак;
- тана ҳарорати 37ºC ва ундан юқори бўлган ҳолатда ва касаллик аломатлари сезилган фуқароларни алоҳидалаш ва 103 рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш зарур;
- ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда) талаб этилади;
- ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳалари ўрнатилади;
- масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш) йўлга қўйилади;
- масжидларда жума намози вақтинча адо этилмайди;
- ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этилади;
- ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш амалга оширилади;
- масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш ишлари бажарилади;
- масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик таъминланади;
- таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланишга йўл қўйилади.
Мавзуга оид
20:54 / 09.03.2024
Ўзбекистонда ҳай-тек услубида биринчи масжид қурилди
13:41 / 24.02.2023
Масжид таҳоратхонасидаги ўғрилик бўйича жиноят иши қўзғатилди
14:45 / 23.11.2019
Москва жоме масжидидан Kun.uz фоторепортажи
18:50 / 09.10.2019