Трамп Эронга қарши санкциялар тикланишини эълон қилди
АҚШ кейинги ҳафтадан БМТнинг Эронга қарши санкцияларини тиклашни бошлайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп матбуот анжуманда айтиб ўтди.
“Санкцияларни тиклаш билан шуғуллана бошлаймиз. Кейинги ҳафта нима бўлишини кўрасиз”, деб айтган Трамп.
Унинг таъкидлашича, БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга қарши қурол эмбаргосини узайтиришни рад этгани уни ажаблантирмаган. “Биз овоз бериш натижалари қандай бўлишини билгандик”, деб таъкидлаб ўтган Оқ уй раҳбари.
14 августда БМТ Хавфсизлик кенгаши АҚШнинг Эронга қарши қурол эмбаргосини узайтиришни қўллаб-қувватламаган. Тақиқловнинг узайтирилишига АҚШдан ташқари фақатгина Доминика Республикаси овоз берган. Россия ва Хитой қарши овоз берган, яна 11 давлат бетарафлик билдирган.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хавфсизлик кенгашининг бу ҳаракатларини “кечириб бўлмас” деб атаган. Унинг таъкидлашича, кенгаш эмбаргони узайтирмасдан, “террорчиликнинг бош ҳомийси” бўлган Эронга қуролни чекланмаган ҳажмда айлантириш учун шароит яратиб беради. АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен АҚШ бу сафар мағлуб бўлганини, бироқ бу “ҳали охири эмаслигини” айтган.
Мавзуга оид
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
22:15 / 21.09.2024
Эрон олий раҳнамоси 40 нафар чет эл фуқаросини афв этди
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024