Жаҳон | 19:48 / 21.08.2020
11134
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Макрон ва "сариқ нимчалилар" ўртасида воситачи бўлишга тайёрлигини айтди

 Аввалроқ Эммануэл Макрон Евроиттифоқ Беларусь ҳукумати ва халқи ўртасида воситачилик қилишга тайёрлигини билдирганди.

Фото: РИА Новости

Беларусь президенти Александр Лукашенко Франция президенти Эммануэл Макрон ва "сариқ нимчалилар" орасидаги музокараларда "воситачилик" қилишга тайёрлигини айтди.

Макрон аввалроқ Евроиттифоқ Беларусь ҳукумати ва халқи ўртасида воситачилик қилишга тайёрлигини билдирганди.

"Макрон Беларусдаги музокараларда воситачилик қилмоқчи. Келинг, аввал мен бориб, "сариқ нимчалилар" ва Макрон ўртасида воситачилик қилай. У ерда, Худо сақласин, қандай вазият эканлигини – террорни ҳам, "сариқ нимчалилар"ни ҳам кўришмаяпти", - деди Лукашенко.

Лукашенко шунингдек, "беларусь халқининг буюк дўсти", АҚШ давлат котиби Майк Помпео республикадаги вазиятга нисбатан изоҳлар билан "портлаганини" қайд этди.

"Аввал ўзларини эплаб олишсин. Нега Ғарб қайғурмоқда? Немислар коронавирусни уддалай олмаяпти, намойишлар. Улар нега Беларусь ҳақида ўйланишяпти? Бу эътиборни ўз муаммоларидан бошқа томонга чалғитиш учун қулай вазият. Буни кўриб турибмиз", - деди Александр Лукашенко.

Беларусда 9 август куни президент сайлови бўлиб ўтди. Унда амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғолиб бўлди. Мухолифат унинг бу ғалабасини тан олмади.

Шунингдек, Европа иттифоқи ҳам Беларусдаги сайлов натижаларини тан олмаслигини маълум қилди.

Мавзуга оид