Сирдарёда «Камаз» пиёдани уриб юборди
Пиёда олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.
Жорий йилнинг 19 август куни соат 16:50ларда фуқаро Ж.А. бошқарувидаги "КАМАЗ-532120" юк транспорт воситасида Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган халқаро А-373 автомобиль йўлининг 8-км.да, Термиз-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, у йўлнинг белгиланмаган қисмини кесиб ўтаётган фуқаро Д.М.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда Д.М. олган тан жароҳатлари оғирлигидан воқеа жойида вафот этган.
“Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини, кучли чарчоқлик ва толиқиш ҳолатида транспорт воситаларини бошқармасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024