Байрут портида заҳарли моддалар сақланган 79 та контейнер топилди
Ливанлик ҳарбийлар 4 августда кучли портлаш содир бўлган Байрут портида атрофдагиларга хавф солиши мумкин бўлган кимёвий моддалар сақлаган 79 та контейнер топишди.
Ливан армияси матбуот хизмати маълумотларига кўра, портда 14-22 август кунлари “атрофга сизиб чиқиши фалокатга олиб келиши мумкин бўлган” туз кислотаси сақланган 25 та ҳамда бошқа моддалар сақланган 54 та контейнер аниқланган.
4 август Байрут портида шаҳардаги юзлаб биноларни вайрон қилган ва кўплаб одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келган кучли портлашлар юз берганди. Портлаш оқибатида 170 дан кўпроқ одам вафот этган, 6 мингга яқин одам жароҳат олган. Портлашга 2014 йилда божхона хизматлари томонидан мусодара қилинган ва портдаги омборлардан бирида 6 йил давомида сақланган 2750 тонна аммиак селитраси сабаб бўлган.
Ушбу ҳодиса тергови давомида портнинг 16 ходими ҳибсга олинган. Бундан ташқари, порт маъмурияти кенгаши ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамда омборда таъмирлаш ишларини олиб борганлар, жами 18 дан кўпроқ киши сўроқ қилинган.
Мавзуга оид
10:06 / 12.09.2024
Самарқандда газ портлаган «дом» аҳолиси эвакуация қилинмоқда
20:52 / 30.08.2024
Германияда Украина учун қурол ишлаб чиқарадиган Diehl компанияси заводида портлаш содир бўлди
00:20 / 25.08.2024
Францияда синагога яқинида портлаш содир бўлди
12:55 / 01.08.2024