Жамият | 08:42 / 25.08.2020
9422
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда 14 нафар қиморбоз ушланди

Чимбой тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қимор ўйнаётганлар аниқланди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 23-август куни соат 21:00ларда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан "Тозалаш-антитеррор" тезкор тадбирлари ўтказилган.

Қорақалпоғистон ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, тадбирлар давомида Чимбой туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.Т. ўз уйида 13 нафар фуқаро билан қимор карта ўйнаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб воқеа жойидан 18.292.000 сўм ва 150 АҚШ доллари ҳамда 6 қутида ўйин карталари ашёвий далиллар сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чимбой тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид