Тошкент метросидаги ўриндиқлар реставрацияси ҳақида расмий маълумот берилди
Ҳозирда метрополитен станцияларидаги ўриндиқларни таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
«Тошкент метрополитени» УК хабарига кўра, ушбу ишлар белгиланган жадвал асосида карантиндан олдинги даврда (йўловчилар учун хизмат кўрсатмаган пайтида) бошланган.
Таъкидланишича, қайта тиклаш жараёни махсус устахоналарда олиб борилишини ҳисобга олиб, хиёбонларга ўрнатилган ўриндиқлар билан вақтинча алмаштириш тўғрисида ички қарор қабул қилинди (ҳозирда «Пахтакор» ва «Халқлар дўстлиги» станцияларида мавжуд).
Реконструкция ишлари тугагандан сўнг, ўриндиқлар ўз жойларига қайтадан ўрнатилади, дейилади маълумотда.
«Шу кунларда ижтимоий тармоқларда метро станциялардаги «янгиланган» ўриндиқлар тўғрисида нотўғри маълумот тарқатилиб халқнинг салбий муҳокамасига сабаб бўлмоқда.
Ушбу ҳолат қайд этилган ва расмда кўрсатилган станциялардаги гранит тошли ўриндиқлар ҳозир ҳам, бундан олдин ҳам бўлмаган. Аксинча, йўловчиларга қулай бўлиши учун (ишга туширилган пайтдан бошлаб) кенг ёғоч қопламали ўриндиқлар ўрнатилган.
Шуни ҳам маълум қиламизки, чекланган карантин даврида Тошкент метрополитенида таъмирлаш, қайта тиклаш ва бошқа қатор бунёдкорлик тадбирлари бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилган», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:35 / 29.06.2024
Чилонзорча спектакл: Новза кўчасидаги ўриндиқлар жойига қайтарилди
16:10 / 29.06.2024
“Меҳмонга келган” ўриндиқлар – Чилонзорда одамлар кўз ўнгида кўзбўямачилик бўлмоқда
09:39 / 02.05.2022
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўриндиқ ва чиқинди қутиларини ўрнатиш бўйича таклифлар тўплашни бошлади
22:58 / 02.06.2021