Элдор Арипов: «Биз Афғонистонда тинчлик ўрнатилишига ҳар қачонгидан яқинмиз»
Афғонистон тинчлик ўрнатилишига ҳар қачонгидан яқин, деди Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов.
«Биз Афғонистонда тинчлик ўрнатилишига ҳар қачонгидан яқинмиз. Албатта, у ерда эртага тинчлик ўрнатилади демоқчимасман. Фикримча, жуда муҳим трансформация юз берди. Биз биринчи марта бу мамлакатдаги тинчлик имконияти ҳақида гапира бошладик. Тинчлик истиқболи ҳақида Афғонистоннинг қўшнилари ҳам, мамлакат ичидаги фракциялар ҳам гапирмоқда», – деди Арипов Афғонистон бўйича онлайн-анжуманда.
Унинг сўзларига кўра, бугун томонлар «ҳарбий мавсум бошланишини эмас, тинчлик келишувлари ва асирлар алмашиш бўйича музокаралар қачон бошланишини» муҳокама қилмоқда.
Афғонистонда тинч ҳаётнинг изга тушиши минтақалараро савдо салоҳиятини йўлга қўйиш имконини беради, деб қўшиб қўйди Арипов.
«Тинчлик истиқболи Афғонистоннинг Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи азалий транспорт-коммуникация салоҳиятидан фойдаланиш имкониятини беради. Афсуски, 20-асрда мамлакат геосиёсий буферга айланиб қолиши оқибатида у бу жараёнлардан узилиб қолганди. Тинчлик истиқболи унинг бу роли тикланганини айтишга имкон беради. Бу Марказий Осиё учун жуда муҳим», – деб таъкидлади у.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024