Литва Лукашенконинг таҳдидларига жавоб қайтарди
Беларусь президенти ҳукуматга барча савдо оқимларини Литва портларидан бошқа портларга кўчириш бўйича таклиф киритиш топшириғини берганини айтганди.
Беларуснинг Литва портларидан фойдаланишдан воз кечиши Минскка зарар етказади. Бу ҳақда Литва бош вазири Саулюс Сквернялис фейсбукдаги саҳифасида ёзди.
"Агар Лукашенко айтган қарор қабул қилинадиган бўлса, биринчи навбатда Беларусь зарар кўради", — деб ёзди Сквернялис.
Аввалроқ Александр Лукашенко ҳукуматга Польша ва Литва портлари ўрнига бошқа портлардан фойдаланиш бўйича таклиф тайёрлашга кўрсатма берганини айтганди. Беларусь президентининг фикрича, Литва бюджетининг 30 фоизини Беларусь юк ташувларидан келадиган даромад ташкил қилади.
Евроиттифоқ мамлакатлари, жумладан Болтиқ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари пайшанба куни Лукашенко режимига нисбатан кескинроқ санкциялар жорий этишга чақирганди.
Мавзуга оид
19:08 / 17.09.2024
8 мингга яқин ўзбекистонлик Литвада яшаш учун рухсатнома олгани маълум бўлди
14:57 / 14.09.2024
Литвада Бундесвер қўшинларини жойлаштириш тўғрисида битим имзоланди
07:12 / 14.09.2024
Литвага пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
22:47 / 09.09.2024