Спорт | 12:48 / 01.09.2020
8047
1 дақиқада ўқилади

Сардор Рашидов клуби билан шартномасини узайтирди

Фото: «Қатар СК»

Қатар Юлдузлар лигасида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳужумкор яримҳимоячи Сардор Рашидов кейинги мавсумни ҳам ушбу чемпионатда ўтказадиган бўлди.

«Қатар СК» расмий сайти клуб Сардор Рашидов ва жамоанинг яна икки нафар футболчиси билан амалдаги шартномани яна бир йилга узайтирилганлиги ҳақида расман эълон қилди.

Маълумот учун, Қатар юлдузлар лигасининг янги мавсуми 3 сентябрь куни старт олиб, Рашидов жамоаси «Ал-Гарафа» клубига қарши майдонга тушади.

Мавзуга оид