Ўзбекистон | 14:54 / 02.09.2020
38769
1 дақиқада ўқилади

«Имтиҳонга» телефон билан кирган абитуриент сурати бўйича изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда гўёки кириш имтиҳонларига абитуриентнинг телефон олиб киргани акс этган сурат тарқалди. Давлат тест маркази мазкур сурат бўйича изоҳ берди.

“1-сменада ўтказилган тест синовлари вақтида ижтимоий тармоқларда турли расмлар тарқалди. Суратлардан бири 25 август куни Aндижон вилоятида ҳокимият ташаббуси билан ўтказилган семинарда олинган бўлиб, бу расм бугунги тест синовларига алоқадор эмас.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган бошқа расмлар ҳам ўрганилмоқда ва ўрганиш натижасида керакли чоралар кўрилади”, дейилади ташкилотнинг расмий изоҳида.

Қайд этилишича, кириш имтиҳонлари жараёни test2020.uz сайти орқали онлайн трансляция қилинмоқда.

Давлат тест маркази абитуриентлардан тест синовларига фақатгина паспорт ва абитуриент рухсатномаси билан келишларини сўраган. Жараёнда тақиқланган воситалар аниқланса, абитуриент тест синовларидан четлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди

Мавзуга оид