Ўзбекистон | 08:31 / 04.09.2020
10348
2 дақиқада ўқилади

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятининг асослари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Қонуннинг мақсади ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятининг асослари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, муҳокама қилиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш;

ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш;

жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфини камайтириш;

вояга етмаганлар назоратсизлиги, қаровсизлиги, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, уларга имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш;

вояга етмаганларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш;

ижтимоий вазияти оғир бўлган шахс ва оилаларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш;

вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир қилишга жалб этиш ҳолларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар фаолиятининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  • қонунийлик;
  • инсонпарварлик;
  • тизимлилик;
  • ишонтириш усулининг устуворлиги;
  • таъсир кўрсатиш чора-тадбирларини фарқлаш ва якка тартибдаги ёндашиш.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг турлари қуйидагилардан иборат:

ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси;

ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси;

ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси;

ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси.

Мавзуга оид