Жаҳон | 22:04 / 07.09.2020
6002
2 дақиқада ўқилади

Исроилда коронавирус сабабли комендантлик соати киритилди

Исроил ҳукумати 7 сентябрдан 40 та шаҳарда комендантлик соати киритди. Бу ҳақда Jerusalem Post нашри маълум қилди.

Фото: AP

Мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли киритилган комендантлик соати соат 19дан 5гача амал қилади. Бу вақт давомида барча корхоналар ва ноозиқ-овқат дўконлари ёпиқ бўлади. 
 
Шу билан бирга, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар ва шифохоналар ишлашда давом этади. Шунингдек, махсус таълим муассасаларидан ташқари барча мактаблар ва олий таълим муассасалари ўз фаолиятини тўхтатади. 

Айни вақтда Исроилда коронавирусга чалинганлар сони 131 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар сони 1022 нафарни ташкил қилмоқда. Мамлакатда сўнгги суткада 178 кишида коронавирус аниқланган. 

Шунингдек, Исроил миллион кишига коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда 1-ўринга чиқди. Исроилда ушбу кўрсаткич ўтган ҳафта 199га етган, яъни миллион кишидан 199 нафарида коронавирус аниқланган.

Таққослаш учун шуни келтириш мумкинки, эпидемиологик вазият дунёдаги энг ёмонларидан бири бўлиб қолаётган АҚШда ушбу кўрсаткич миллион кишига 129 нафар касалланганни ташкил қилмоқда. 

Мавзуга оид