Tesla акциялари нархи 20 фоизга тушиб кетди
8 сентябрдаги савдолар вақтида Tesla компанияси акциялари 20 фоизга қадрсизлашиб кетди. Бунга эса S&P 500 индекси қўмитасининг компанияни индексга қўшмасликка қарор қилганига бозорнинг муносабати сабаб бўлган.
Tesla индексга қўшилмаслиги 4 сентябрда маълум бўлган. Шундан кейин компания акциялари нархи 8 фоизга тушиб кетган. 7 сентябрда АҚШда Меҳнат куни нишонлангани сабабли биржалар ишламаган. 8 сентябрдаги савдолар ўрталарига келиб компания акциялари нархи бироз ўсган, бироқ аввалги савдоларга нисбатан 15 фоиз арзонроқ сотилган.
Компания акциялари жорий йил бошидан бери 400 фоизга қимматлашганди. Ушбу натижа эвазига Tesla дунёдаги энг қимматбаҳо автомобилсозлик компанияларидан бирига айланган. “Бир томондан, унинг акциялари S&P 500’га киритилмагани учун арзонлашган бўлса, иккинчи томондан, бу компания қийматининг тўғриланишидир”, деб таъкидлаб ўтган NORD/LB немис банки таҳлилчиси Франк Швопе.
Мавзуга оид
23:19 / 10.09.2024
Европа Иттифоқи Tesla ва Хитойда ишлаб чиқарилган электомобиллар учун божларни камайтиради
21:51 / 05.09.2024
Tesla 2025 йилда Хитой ва Европа бозорларига «автопилот» тизимини олиб кирмоқчи
13:31 / 23.08.2024
Tesla заводи туфайли Берлин яқинида 500 000 дарахт кесилди
23:08 / 22.08.2024