Жаҳон | 21:21 / 11.09.2020
8515
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус симптомларини аниқловчи ниқоб ишлаб чиқилди

Сингапурлик олимлар коронавирусга чалинганлик аломатларини қайд қила олувчи махсус ниқобни ишлаб чиқишди.

Фото:straitstimes.com

Ниқобга инсоннинг пульс, тана ҳарорати, қон босими ва қондаги кислород миқдори каби ҳаёт кўрсаткичлари ҳақида маълумот тўпловчи датчиклар ўрнатилган. Бу маълумотлар асосида инсоннинг коронавирусга чалингани ҳақида хулоса чиқариш мумкин. 

Датчиклар шифокорлар инсоннинг ҳолатини баҳолай олишлари учун ҳар ярим соатда мобил телефондаги махсус дастурга унинг соғлиғи ҳақидаги маълумотларни узатиб туради. 

Таъкидланишича, ушбу тизимни кўп ёки бир маротабалик ниқоблар ичига ўрнатиш мумкин. Назарий жиҳатдан чиплар билан жиҳозланган ниқобни ювиш ва қайта ишлатиш ҳам мумкин. 

Олимлар ушбу тизимнинг клиник синовларини сентябрь охирларида ўтказишмоқчи. Айни вақтда ниқобнинг нархи 36 доллар атрофида туради. Бу қийматни ниқоб оммавий ишлаб чиқарилганда 14,6 долларгача тушириш мумкин.

Мавзуга оид