Паст Дарғом туман прокурорига «ҳайфсан» берилди
Kun.uz'да 8 сентябрь куни «Паст Дарғомда «1000 та жўжа спектакли»: Бош ролларда прокурор ва ўғлини камбағал қилиб кўрсатган «маҳаллақўм» сарлавҳали мақола эълон қилинганди.
Бош прокуратура мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан текшириш ўтказди ва бу борада баёнот берди.
«Текширишда «Қўқони» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳ.Турсунов томонидан уюштирилган мазкур саҳнали кўриниш намойишининг ташкиллаштирилишида Паст Дарғом тумани прокурори А.Валиевнинг алоқадорлиги аниқланмади.
Бироқ, туман прокурори А.Валиев раҳбарлик қилаётган 2-сектор фаолиятида камчиликлар аниқлангани сабабли унга нисбатан интизомий жазо қўлланилиб, «ҳайфсан» эълон қилинди», дейилган Бош прокуратура баёнотида.
Маълумот учун, Паст Дарғомдаги «Қўқони» маҳалласи раиси Ҳусниддин Турсунов Kun.uz мухбирига кам таъминланган «темир дафтар»даги оила деб ўз оиласини кўрсатган.
Бу воқеа туман прокурори Асрор Валиевнинг кўз олдида бўлган. Бунинг устига «Қўқони» маҳалласи айнан 2-сектор тасарруфидаги маҳалла ҳисобланади. Асрор Валиев мазкур хонадонни камбағалчиликдан чиқаришда бош-қош бўлаётганини айтган.
Мавзуга оид
12:49 / 16.12.2024
Kun.uz танқидидан сўнг: Янгийўл судясининг шубҳали ҳукмига прокуратура протест киритди
18:14 / 11.12.2024
Конституциявий суд прокурорларнинг иккита ваколатини бекор қилишга чақирди
15:14 / 02.12.2024
Миробод прокурори электр энергиясини тежаш бўйича рейд ўтказди. Тармоқ соатига 19 980 сўмлик юкламадан халос қилинган
08:50 / 19.11.2024