Жамият | 16:30 / 14.09.2020
9595
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Мўжиза сари 10 босқич: еттинчи босқич — ўйин-кулги мўъжизаси

Фото: Magic City

Кўнгил очиш ҳақида гапирганда, мўжиза қаердан бошланади, деган савол пайдо бўлади. У болалик чоғидаги ўйин майдончасидаги арғимчоқларда ўтказилган чексиз вақтлардан бошланади. Барча даврларда кўпчилик учун бу энг ажойиб кўнгилочар майдонча эди. Энди болаларимиз қалбини арғимчоқлардан иборат ўлка бўйлаб саёҳатларга бой бўлган ўйин-кулгу мўъжизалари билан тўлдирамиз.

Кўнгилочар сайилгоҳларнинг тарихи узоқ даврларга бориб тақалади. Ушбу турдаги сайилгоҳлар баъзиларни қулай, байрамона муҳитда дам олиш имконияти, бошқаларни адреналин ва кўплаб диққатга сазовор жойлари билан жалб қилади. Мўъжизали ўлкада бутун оила учун унутилмас дам олиш вақтини яратиш ғояси The Magic жамоасининг асосий мақсади ҳисобланади.

Magic City ижодкорлари ташриф буюрувчилар учун улкан тажриба яратишга, уларни мўъжизали дунёга сингдиришга, барча орзуларини амалга оширишга, шу билан бирга уларни ўйин-кулгу мўъжизаларига тўлиқ шўнғитишга интилишади.

Бунинг учун ижодий дизайн ва илғор технологияларни уйғунлаштира оладиган, диққатга сазовор жойларни барпо этган ва дунё бўйича машҳур ишлаб чиқарувчилардан ҳисобланувчи Zamperla, SBF VISA, C&S каби компаниялар билан ҳамкорлик шартномаси тузилди.

Ташриф буюрувчиларни 28 та замонавий аттракционлар кутмоқда. Улардан баъзиларини эътиборингизга тақдим этамиз.

41 метр баландликка эга Swing Tower ташрифчиларни баландликка кўтариб, уларга атрофдаги ажойиб манзарадан баҳраманд бўлиш имконини беради.

Қадимги классик услубдан илҳомланган янги Endeavor ўзининг олдинги ажойиб хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда ултра технологик аттракцион диққатингизни ўзига тортади. Ўрнатилган ўриндиқлар 30 м баландликда ажойиб тезлик билан парвоз қилиш имкониятини беради. LED ёриткичлари саноат услуби билан биргаликда ажойиб эффект билан ҳайратлантиради. 

Zamperla компаниясидан Thunderbolt деб номланган қувноқ тепаликлар аттракциони биринчи бўлиб Ню-Йоркда жойлашган Кони-Айленд оролидаги сайилгоҳда ўрнатилган. Трекнинг максимал баландлиги 21 метрни ташкил этади, максимал тезлиги эса соатига 70 км. 

Шунингдек, сайилгоҳ ҳудудида 80 метр баландликдаги энг катта чархпалак жойлашган бўлиб, у сизга Тошкентга ўзгача нигоҳ билан қарашга ва саёҳат давомида пойтахт объектлари тўғрисида ақл бовар қилмайдиган тарихий фактларни билиб олишга имкон беради.

Диско — бу яна бир ажойиб ва динамик аттракцион бўлиб, унда рейслар кўринишидаги ўқ бўйлаб ҳаракатланадиган улкан диск мавжуд.

Бу — сайилгоҳ яратувчилари меҳмонларни ҳайратда қолдириш учун тайёрлаётган ажойиб жойларнинг кичик бир қисмидир.

Ҳар бир объект мўъжизали ва ақл бовар қилмайдиган дунё муҳити билан тўлдирилади.

Аммо бу Magic City ҳудудида яратилаётган мўжизаларнинг ҳаммаси эмас. Оилавий-кўнгилочар ҳудудда замонавий ва мавзули аквапарк ҳам қурилмоқда.

Бу — барча сувни севувчиларнинг орзуси. Аквапарк энг замонавий сув аттракционлари ва қизиқарли кўнгилочар жойлари билан барчангизни ҳайратда қолдиради.

Ҳар бир аттракцион жуда кўп ҳис-туйғулар ва адреналин бахш этади ва энг муҳими, бутунлай хавфсиз бўлади.

Ҳозирги вақтда сайилгоҳда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳамкорлик ва ижарага олиш учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг: +998 71 202 77 99

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид