Тошкент – Нурота йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилмоқда
Ушбу йўналиш чипта нархи 60 000 сўм этиб белгиланган.
Навоий вилояти Нурота тумани аҳолиси ва туманда жойлашган «Чашма» зиёратгоҳига ташриф буюрувчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Транспорт вазирлиги қошидаги Uzautotrans service МЧЖ томонидан Тошкент – Нурота йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур йўналишда қатновлар жорий йилнинг 15 сентябрь кунидан бошланади. Тошкент – Нурота йўналишидаги автобус соат 11:00да “Тошкент” автовокзалидан ҳаракатланишни бошлайди. Нурота автовокзалидан эса автобус соат 6:30да Тошкент шаҳри томон йўлга чиқади. Ушбу йўналиш чипта нархи 60 000 сўм этиб белгиланган.
Чипталарни "Тошкент" автовокзали кассаларидан, шунингдек, Uztrans.uz ягона интерактив ахборот портали ва avtoticket.uz сайти орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
19:38 / 18.09.2024
Тошкентда ўндан ортиқ автобус йўналиши вақтинча ўзгаради
20:48 / 10.09.2024
Тошкентда кондуктор маст ҳолда бўлган шахсни куч ишлатиб автобусдан тушириб юборди
11:05 / 08.09.2024
Самарқандда шаҳарлараро йўловчи ташиш автобусида яроқсиз гўшт олиб кетилаётгани аниқланди
19:00 / 30.08.2024